Юрий Жирков жароҳати борасида гапириб ўтди

Россия терма жамоаси ҳимоячиси Юрий Жирков кеча бўлиб ўтган Испанияга қарши баҳсда олган жароҳати ҳақида тўхталиб ўтди.

“Биз кийиниш хонасида ғалабани нишонлаб бўлдик, энди кейинги ўйин ҳақидаги ўйлашимиз керак. Афсуски соғлигим иккинчи бўлимда майдонга чиқишга имкон бермади. Чунки деярли югура олмай қолган эдим.

Кейинги ўйинда иштирок этаманми? Билмадим, бу ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади”, - дейди Жирков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!