"Ювентус" 21 ёшли польшалик футболчига қизиқиб қолди

Туриннинг "Ювентус" клуби "Гурник" ҳимоячиси Шимон Журковскига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 21 ёшли польшалик иқтидорли футболчини жиддий кузатув остига олган. Таъкидлаш лозимки, ушбу футболчига шунингдек "Милан" ва "Фиорентина" каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Журковски жорий мавсум “Гурник” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг тахминий трансфер баҳоси эса 2,5 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!