Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзига қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди.

Таъкидлаш лозимки, жорий мавсум якунлангач 27 ёшли уэльслик футболчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади. Сўнгги хабарларга қараганда “кекса синьора” тез орада Рэмзига шартнома таклиф қилади ва уни қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга уринади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рэмзига «Милан», «Ливерпуль», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар пайдо бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.