“Ювентус” “Барселона” футболчисини кўзламоқда
Ads

 

Италиянинг “Ювентус” жамоаси “Барселона” ҳужумчиси Андре Гомешни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилиб қўйди.

“Ювентус” хабарларига ихтисослашган JuveFC нашрининг маълум қилишича, португалиялик футболчи “Ювентус”нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

“Кекса синьора” Блез Матьюиди ва Стивен Н’зонзи билан келиша олмагач ўз эътиборини каталонияликлар аъзосига қаратди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Андре Гомеш Примерада 30 ўйинда иштирок этиб, 3 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.