Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Барселона” ҳимоячиси Хорди Альбага жиддий қизиқиш билдира бошлади.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” испаниялик футболчининг агенти Висенте Флорес билан алоқага чиқишган. “Юве” вакиллари ундан мижозини каталонияликлар билан шартномаси якунлангач айнан Турин супер клубига кўчиб ўтишга кўндиришни сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Альбанинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унга кўра унинг товон пули 150 млн еврони ташкил этади.

Альбанинг ўзи ушбу келишувни узайтирмоқчи, бироқ “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти унинг бу борадаги талабини бажаришга шошилишмаяпти.

Маълумот учун, “Барселона” Альбани 2012 йил “Валенсия”дан 16 млн еврога харид қилган эди. У ўтган давр мобайнида каталонияликлар сафида 250дан ортиқ учрашувда майдонга тушди.

Минбар

Барча блоглар