Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти яқиндагина “Милан”га сотиб юборган ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг ўрнига муносиб номзодни қидирмоқда.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” бу борада “Валенсия” ҳимоячиси Эсекиэль Гарайни кўз остига олиб қўйган. Туринликлар 30 ёшли аргентиналик футболчи учун 12-15 млн евро атрофида маблағдан воз кечишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Бонуччи "росонерилар" билан 5 йиллик шартномага имзолаган. Унинг футболчининг трансфер қиймати эса 36 миллион фунт стерлингни ташкил этди.