"Ювентус" бугун Роналдусиз ўйнайди, "Янг Бойз" Туринда очко ола биладими?

Бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич иккинчи тур учрашувларига старт берилади.

Жумладан, Туриннинг “Ювентус” клуби бугун ўз майдонида Швейцария чемпиони ҳисобланган “Янг Бойз” клубини қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Ювентус”нинг ЕЧЛдаги ғалабали серияси 9та ўйиндан буён давом этиб келмоқда.

- “Янг Бойз” Чемпионлар лигасида ўтказган сафардаги сўнгги 7та баҳсининг 6тасида мағлуб бўлган.

- Туринликлар жорий мавсум ўз майдонларида ўтказилган баҳсларда рақиблари дарвозасига камида 2та гол уришмоқда.

- “Ювентус” ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида кетма-кет 18та ўйиндан буён ўз майдонида мағлуб бўлмай келмоқда.

"Ювентус" – "Янг Бойз"

Стадион: "Ювентус Стэдиум" (Турин, Италия)

Бошланиш вақти: 21:55

Бош ҳакам: Сергей Карасев (Россия)

Тахминий таркиблар:

"Ювентус": Шенсни – Канселу, Бонуччи, Кьеллини, Сандро, Пьянич, Матюиди, Жан, Бернардески, Дибала, Манжукич.

"Янг Бойз": Балльмоос – Шик, фон Берген, Камара, Бенито, Санного, Эбишер, Фасснахт, Сулеймани, Оаро, Ассале.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!