Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибалани “Барселона”га сотиб, эвазига каталонияликларнинг баъзи футболчиларини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

GloboEsporte нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар биринчи навбатда “кўк-анор ранглилар”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Андре Гомешга жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Шунингдек, “кекса синьора” ўз сафида Рафинья Алькантарани ҳам кўришга қарши эмас.

Таъкидлаш керакки “Ювентус” раҳбарияти агар Дибалани сотса, унинг ўрнига “Фиорентина” ҳужумчиси Федерико Бернардескини олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 23 ёшли аргентиналик футболчи учун “Ювентус”га 120 млн евро таклиф қилмоқда.