Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала борасида 3та клубдан таклиф олди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли футболчига"Бавария", "Манчестер Сити" ва ПСЖ клублари даъвогарлик қилишмоқда. Ўз навбатида “кекса синьора” ҳам ушбу таклифларни кўриб чиқишга тайёр, фақат ҳозир эмас, мавсум якунлангач. Бундан ташқари туринликлар аргентиналик футбол юлдузини 100 миллион евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум "Ювентус" сафида жами 22та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда  3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.