Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Квадво Асамоа Туркиянинг “Галатасарой” жамоасига ўтишга яқин турибди.

Италян нашрларида ёзишларича, 28 ёшли футболчи турк клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаш борасида келишувга эришган. Унинг “Галатасарой”даги йиллик маоши эса 3 млн еврони ташкил этади.

Энди гап фақат “Ювентус” билан келишишда қолди. Туринликлар “Аталанта” футболчиси Леонардо Спинаццолини қўлга киритганидан сўнггина Асамоани қўйиб юбориши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)