"Ювентус" футболчиси "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан сафга қайтади

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста жароҳатидан фориғ бўлди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Бразилиялик футболчи жароҳати боис “Сассуоло”га қарши баҳсни ўтказиб юборган эди.

Кеча Коста “Юве” машғулотларида тўлиқ ҳажмда иштирок этди. Бироқ унинг эртага бўлиб ўтадиган “Фиорентина”га қарши учрашувда асосий таркибда тушиши сўроқ остида.

Аммо Дуглас сешанба оқшомида ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.

Туринликларнинг яна бир футболчиси – Стефано Стураро эса  кеча индивидуал тарзда шуғулланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!