Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани Москванинг “Спартак” жамоасига ўтмайдиган бўлди.

Гап шундаки, Италия гранди 23 ёшли футболчисини рус клубига ижарага беришга қарши. Боиси, “Ювентус” янги мавсумда Руганининг хизматларидан фойдаланмоқчи.

Маълумот учун, Ругани “кекса синьора” таркибига 2013 йилда “Эмполи” клубидан келиб қўшилган.