“Ювентус” кеча Италия кубоги ярим финал жавоб баҳси доирасида ўз майдонида “Милан”ни қабул қилди.

Ушбу баҳс ҳар иккала жамоа учун ҳам 3 ойлик карантиндан кейинги илк расмий ўйин бўлди. Афсуски, томошабинлар Туриндаги ўйинда гол кўришмади – 0:0. “Юве” Миландаги ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этгани учун финалга йўл олди.

Айтиш керакки, биринчи бўлимда "Ювентус" форварди Криштиану Роналду "Милан" дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)