"Ювентус" ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Андреа Бардзальи сон мушакларидан жароҳат олди.

Calcio News 24 нашри тарқатган хабарга кўра 37 ёшли италиялик футболчи энди камида 1,5 – 2 ой майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Бардзальи жорий мавсум А Серияда жами 4та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!