"Ювентус" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Мойсе Кин қишки трансферлар чоғида жамоасини ўзгартиради.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 18 ёшли футболчисини барқарор ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага бериб юборади. Маълумотларга қараганда унга “Лидс” клубидан қизиқишлар мавжуд.

Мойсе Кин жорий мавсум “Ювентус” сафида бор йўғи 2та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!