"Ювентус" иккита "қария" футболчиси билан келишувни узайтирмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти жамоанинг икки фаҳрий ҳимоячилари – Андреа Барцальи ва Жоржио Кьеллиниларга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра "кекса синьора" Барцальи билан 2019 йилгача, Кьеллини билан эса 2020 йилгача келишувни узайтиришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, 37 ёшли Барцальи якунланган мавсум 38та учрашувда иштирок этган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган. 33 ёшли Кьеллини ҳам 38та ўйинда майдонга тушган ва 2та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!