Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ёзда "Реал" хавбеки Искони сотиб олишга уруниб кўради. Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 26 ёшли испаниялик футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлиши учун Сами Хедира ҳамда Миралем Пьянич каби футболчилари билан хайрлашишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Иско учун шунингдек “Манчестер Сити” ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Мадридликлар эса унинг трансферидан камида 100 млн евро ишлаб олишмоқчи.