Ads

Ҳозиргина Италия кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Аталанта” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

“Альянц-Стедиум”да кечган баҳснинг 75-дақиқасида Миралем Пьянич томонидан пеналтьидан киритилган ягона гол “кекса синьора”га ғалаба ва финал йўлланмасини келтирди.

Қайд этиш жоиз, Бергамода кечган баҳсда ҳам Массимилиано Аллегри шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Италия кубоги. Ярим фина. Жавоб ўйини

“Ювентус” – “Аталанта” 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 75, пенальти Пьянич.

“Ювентус” – Буффон, Кьеллини, Бенатия, Лихтштайнер, Алекс Сандро (Бардзальи, 85), Матюиди, Асамоа, Маркизио (Хедира, 68), Пьянич, Дуглас Коста (Дибала, 83), Манджукич.

“Аталанта” – Бериша, Кальдара, Масьелло, Хатебур, Манчини (Риццо, 76), Кристанте, де Рон, Иличич (Корнелиус, 64), Фройлер (Барроу, 87), Гомес, Спинаццола.

Огоҳлантиришлар: Кьеллини (13), Гомес (35), Пьянич (45), Матюиди (50), Масьелло (69), Алекс Сандро (78), Манджукич (87).

 Биринчи ўйин: 1:0.