Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Марио Манжукич машғулот пайтида жароҳат олди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда 32 ёшли хорватиялик футболчи мушакларини шикастлаб олган. Шифокорларнинг сўзларига кўра у камида 4 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Манжукич жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.