“Ювентус” Кроосни сотиб олиб, ўз рекордини такрорлаши мумкин
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг трансфери борасида музокараларни бошлашга тайёр. Италиянинг амалдаги чемпиони германиялик футболчи учун 90 миллион евро тўлашга тайёр. Агар ушбу трансфер амалга ошса, “Ювентус” ёзда Гонсало Игуаинни “Наполи”дан сотиб олиб ўрнатган рекордини такрорлаган бўлади.  

Sportsmole нашрининг маълум қилишича, Турин супер клуби скаутлари Крооснинг трансфер бозоридаги нарҳини 60 миллион еврога баҳолашмоқда. Қолган 30 миллион евро эса “Реал”ни кўндиришга сарф этилиши мумкин.

Эслатиб ўтиш керакки, 26 ёшли футболчи яқинда “қироллик клуби” билан 6 йиллик шартномага имзо чеккан эди. Унга кўра Крооснинг компенсацияси 300 миллион еврони ташкил этиши белгилаб кўйилган.

Минбар

Барча блоглар