Италия А Сериясининг 29-турида “Ювентус” ўз майдонида “Лечче”ни қабул қилди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган Туриндаги учрашув 4:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги голларга эса Пауло Дибала (53'), Криштиану Роналду (62'), Гонсало Игуаин (83') ҳамда Маттейс де Лигт (85') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)