“Ювентус” Манжукични сотиб юбормоқчи
Ads

“Ювентус”нинг 31 ёшли хорватиялик ҳужумчиси Марио Манжукич жамоасини тарк этиши мумкин, дея хабар беради Football Italia нашри.

“Ювентус” уч нафар турли агентларга Манжукич учун янги жамоа топиб беришини сўраган, бироқ ҳозирда таклифлар йўқ. Маълум бўлишича, футболчининг ўзи майдондаги ҳолатидан қониқмаяпти. Шунингдек, Массимилиано Аллегри ҳам унинг натижаларидан норози.

Ҳужумчи шу ойда 32 йшга тўлади ва унинг амалдаги келишуви 2020 йилгача мўлжалланган. Бу мавсум Манжукич 41 ўйинда майдонга тушиб, 10 голга муаллифлик қилган.

Минбар

Барча блоглар