Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳамон грециялик ҳимоячи Костас Маноласнинг трансфери борасида “Рома” билан музокараларни давом эттирмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарларга кўра, “кекса синьора” бу трансферга ўзининг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадони ҳам киритишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ римликлар Манолас учун 40 млн евро талаб қилаётган эди.