“Ювентус” “Милан” ҳимоячисининг трансфери учун расмий таклиф юборди

“Ювентус” клуби “Милан” жамоаси ҳимоячиси Маттиа де Шильонинг трансфери борасида расмий таклиф билан чиқди.

Calciomercato нашрининг тарқатган хабарига кўра, “қора-қизиллар” бу таклифга жавоб беришга шошилаётгани йўқ. Футболчининг клуб билан тузган шартномаси мавсум охирида якунига етади. Бундан ташқари жамоанинг ўзи ҳам хитойлик инвесторлар қўлига ўтиши кутилмоқда.

de_sciglio

Туринликлар эса 24 ёшли Италия терма жамоаси футболчиси учун 15 миллион евро беришга тайёр. Де Шильо бу мавсум 22 ўйинда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)