"Ювентус" МЮ форвардини "нишонга олди"

"Манчестер Юнайтед" форварди Антони Мартиаль  фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Premium Sport хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра туринликлар ёзда 22 ёшли франциялик футболчи учун 65 млн евро таклиф қилишмоқчи. Ўз навбатида МЮ ҳам 2019 йилда шартномаси якунига етадиган Мартиални сотиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Мартиаль жорий мавсум АПЛда жами 26та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!