Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби вакиллари тез орада "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль билан музокараларни бошлайди.

Calciomercato тарқатган хабарга қараганда “кекса синьора” 22 ёшли франциялик футболчи билан келишувга эришиб, уни келаси эркин агентга айланганида, яъни текинга ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан келиша олмай қолган Марсьялни сотиб юбориш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.