"Ювентус" Погбани ортга қайтариш ҳақида ўйламаяпти

Туриннинг "Ювентус" клуби спорт директори Фабио Паратичи франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг яна жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Биз Погбани жуда яхши кўрамиз. Ўртамизда узилмас ришталар бор, лекин уни ортга қайтариш ҳақида ўйлаб кўрмадик”, - дейди Паратичи.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Погба ва бош мураббий Жозе Моуриньо ўртасидаги можаро сабаб футболчининг бошқа жамоага ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!