Ads

Италия ОАВ тарқатган хабарга кўра, “Ювентус” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани харид қилиш фикридан қайтмаётир.

Инглиз клуби яқинда бош мураббийни алмаштирганига қарамасдан Турин клуби француз футболчисини ортга қайтаришни режалаштирган, бироқ Италия чемпиони бу трансферни қишда эмас, балки ёзда амалга оширмоқчи.