“Ювентус” Погбани қайтаришга уриниб кўради
Ads

“Ювентус” раҳбарияти 2018/19 мавсум якунидан кейин “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба билан шартнома имзолашга уриниб кўради, дея хабар беради Tuttosport нашри. Француз футболчиси туринликлар сафида 2012-2016 йилларда тўп сурган.

Манбада ёзилишича, 25 ёшли футболчининг қайтишига туринликлар сафида Криштиану Роналду борлиги асосий сабаб бўлиши мумкин. Клубда Погбанинг беш карра “Олтин тўп” соҳиби билан бир жамоада ўйнашга қизиқишига ишонишмоқда.

Ушбу футболчига “Ювентус”дан ташқари “Барселона” ҳам қизиқиш билдирган.

“Ювентус” 2019 йил ёзида португалиялик футболчининг яна бир собиқ жамоадоши Марселони олиб келишни режалаштирган.

Погба МЮ билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган. Марсело эса 2021/22 мавсум сўнггига қадар “Реал” шарафини ҳимоя қилади.

Минбар

Барча блоглар