Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Валенсия”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселуга жиддий қизиқиб қолган.

Corriere dello Sport нашрининг хабар тарқатишича, айни пайтда туринликлар Португалия терма жамоаси футболчиси учун 17 миллион евро ва “кўршапалаклар”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турган ярим ҳимоячи Марио Леминани таклиф қилишни мўлжаллашмоқда.

Бироқ, валенсияликларни ушбу шартлар қониқтирмаяпти, хусусан улар 23 ёшли футболчи учун 35 миллион евро сўрашмоқда.