“Ювентус” ПСЖ футболчисини сотиб олиш борасида келишувга эришди
Ads

Италиянинг “Ювентус” клуби Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Блез Матюидини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Итальян ОАВда ёзишларича, “кекса синььора” парижликлар билан келишувга эришган. Унга кўра, “Ювентус” Франция терма жамоаси аъзоси учун 25 млн евро тўлайди.

Хабарда айтилишича, итальян клуби футболчининг ўзи билан ҳам шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Унга кўра, Матюиди “Ювентус” билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 3,5 – 4 млн евро олади.