Ads

Якунланган мавсум ПСЖ сафида Франция чемпионлигини қўлга киритган ярим ҳимоячи Адриен Рабьо “Ювентус”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sportitalia тарқатган хабарга кўра туринликлар вакиллари яқиндагина Милан шаҳрида ПСЖ спорт директори Антеро Энрике билан 23 ёшли футболчининг трансфери масаласини муҳокама қилишган.

Таъкидлаш керакки, Рабьонинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади.