Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Миралем Пьянични таркибда сақлаб қолиш йўлларини изламоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 28 ёшли босниялик футболчига янги шартнома таклиф қилишмоқчи ва унга кўра унинг маошини йилига 6 млн еврогача оширишга тайёр. “Ювентус” раҳбарияти “Барселона” ва “Реал” каби грандларнинг қизиқишларига сабаб бўлаётган ушбу футболчи билан имкон қадар тезроқ янги шартнома бўйича музокараларни бошламоқчи.

Маълумот учун, Пьянич якунига етган мавсум “кекса синьора” сафида жами 44та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар