Ads

Германиянинг "Лейпциг" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Нашрда келтирилишича, 22 ёшли ҳужумчига "Ювентус" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбада ёзилишича, Вернер Туринда Марио Манжукичга муносиб ўринбосар бўлиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозим, олдинроқ Германия терма жамоаси ҳужумчисига Мадриднинг "Реал" клуби ҳам қизиқиш билдираётган эди.