Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга ҳамон жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” “қироллик клуби” билан 33 ёшли футболчининг трансфери борасида музокаралар бошлаган.

Маълумотларга қараганда “Ювентус” Роналдуга йилига 30 млн евро маош ҳамда 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ЕЧЛ финалидан сўнг “Реал”дан кетиши ҳақида эълон қилган эди.