Ads

Туринликлар президенти Андреа Аньелли аввалроқ, клуб Криштиану Роналдудан кейин жамоага ёш суперюлдуз футболчини олиб келишини таъкидлаб ўтган эди. Бу “Ювентус” Мбаппе ёки Погбани нишонга олганини англатади.

Туринликлар ҳар қандай ҳолатда 19 ёшли футболчини яқин вақт ичида харид қилишга уриниб кўради, аммо Мбаппенинг парижликлар билан тузган шартномаси 2022 йилда якунига етади. Мбаппе Роналдуга идеал ўринбосар бея баҳоланмоқда.

Шунингдек, Погбани қайтариш варианти ҳам йўқ эмас. Сўнгги вақтларда француз футболчисининг МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари яхши ва шу сабаб у жамоасини алмаштириши мумкин.