"Ювентус" тизимида ўзгариш бўлди

Туриннинг “Ювентус” клуби бошқарув тизимида ўзгариш юз берди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда “Юве”да иш тизими уч қисмга бўлинди. Унга кўра спорт масалалари бўйича барча ишларга Фабио Паратичи, даромадлар бўйича эса Жоржо Риччи ва хизмат кўрсатиш масалаларида Марко Ре жавобгар этиб белгиланди. Уларнинг фаолиятлари “Ювентус” президенти ҳамда вице-президенти томонидан мувофиқлаштирилади ва улар клубнинг директорлар кенгаши олдида ҳисобот беришади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой “Ювентус” бош директори Беппе Маротта ва клубнинг молиявий директори Альдо Мацциалар ўз лавозимларини тарк этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!