Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри кеча ўзининг барча ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ўчириб юборди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 февраль куни 51 ёшли мутахассис ўзининг твиттер ва инстаграмдаги саҳифасини тўсатдан ўчириб юборди. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” айни дамда А Серияда пешқадамлик қилмоқда. Туринликлар навбатдаги турни 3 март куни мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган “Наполи”га қарши ўтказишади.