Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни ўз сафида кўришни истамоқда, дея хабар беради Daily Star нашри. Инглизлар бу футболчини “тўпчилар”нинг асосий посбони Петр Чехга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

25 ёшли немис футболчисига шунингдек, “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирган. Туринликлар тез орада фаолиятини якунлаши кутилаётган Жанлуижи Буффонга ўринбосар қидирмоқда.

Тер Штеген бу мавсум 16 ўйинда ўз дарвозасидан 9 гол олиб чиққан.