"Ювентус" ва "Бавария" ўзаро ҳужумчилар рокировкасини амалга ошириши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби "Бавария" билан ўзаро ҳужумчиларини алмаштирмоқчи. Бу ҳақда Corriere Dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “кекса синьора” мюнхенликлар тўпурари Роберт Левандовскининг трансферига ўзининг аргентиналик форварди Гонсало Игуаинни қўшишга тайёр. Ўз навбатида немис гранди ҳам Игуаинни жамоага олиб келишга қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Игуаинга “Монако”дан ҳам жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!