Ads

Икки италян клублари – “Ювентус” ва “Милан” ўзаро футболчи алмашишмоқчи. Гап шундаки, туринликлар Хуан Куадрадо ўрнига “россонерилар”дан Маттиа Де Шильони сўрашмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича, “Милан” бош мураббийи  Винченцо Монтелла “Фиорентина”да бирга фаолият олиб борган собиқ шогирди Куадрадони ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Де Шильо борасида ҳам ҳудди шундай фикрни айтиш мумкин. Боиси, “Ювентус”нинг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Милан”да иш олиб борган пайтида Де Шильо жамоанинг асосий таркибидан жой олган эди.

Хабарларга қараганда 29 ёшли Куадрадонинг трансфери таҳминан 25 млн еврога баҳоланаётган бўлса, 24 ёшли Де Шильо 15-20 млн евро дея эътироф этилмоқда. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “Милан” Куадрадо учун Де Шильодан ташқари қанчадир миқдорда пул ҳам тўлайди.