Ads

“Ювентус” ва “Милан” клубларидаги фаолияти билан ишқибозларга яхши таниш бўлган футболчи Альберто Аквилани "Спес Монтесакро" клуби хўжайинига айланди. Бу ҳақда у ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида эълон қилди.

Қайд этиш лозимки, у асли "Спес Монтесакро" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У айнан мана шу клубда “Рома” скаутларинг эътиборига тушган.

Маълумот учун, 34 ёшли Аквилани ўзининг футболчилик фаолиятини ўтган йили якунлаган эди. У фаолияти давомида "Ливерпуль", "Ювентус", "Милан" ва "Фиорентина" каби жамоаларда тўп сурган.