Ads

Дания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Поульсен 36 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда Voetbal International нашри хабар тарқатмоқда.
2015 йилнинг ёзидан буён жамоасиз бўлиб келган Поульсен оҳири бутсиларини "михга илишга" қарор қилди. Айтиш керакки унинг сўнгги тўп сурган клуби даниянинг "Копенгаген" жамоаси бўлган эди.
Маълумот учун Поульсен фаолияти давомида «Шальке», «Севилья», «Ювентус», «Ливерпуль», «Эвиан» ва «Аякс» каби клубларда тўп сурган. Шунингдек Дания терма жамоаси сафида 92та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.
Тажрибали футболчи «Севилья» таркибида УЕФА Кубоги ва УЕФА Суперкубогини, «Аякс» сафида эса икки бор Голландия чемпионлигини қўлга киритган.