Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби хўжайини Жон Элканн ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг ёзда бошқа жамоага ўтиб кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Жаҳон чемпионати йилида трансферлар ҳақида гапириш бироз мушкул. Чунки, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кўрамиз, мундиалдан сўнг нималар бўлар экан”, - дейди Элканн.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ аргентиналик форвардга "Милан" ҳамда "Челси" клублари жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.