Ads

Массимилиано Аллегрининг "Ювентус"дан кетиши борасида янги хабар пайдо бўлди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар хўжайини Андреа Аньелли мавсум якунлангач Аллегрини ишдан олиб, ўрнига Зинедин Зиданни олиб келмоқчи. Таъкидлаш керакки, Аллегри “кекса синьора”да қолиши учун Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши керак. Бироқ, унинг жамоаси 1/8 финалдаёқ ўз юришини тўхтатиши мумкин. Чунки, улар Мадридда ўтказилган “Атлетико”га қарши дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 2016-2018 йиллар орасида “Реал”ни бошқариб, қаторасига 3 марта ЕЧЛда ғолиб чиққан эди.