
“Ювентус” янгиланмас рекорд ўрнатди
"Ювентус" жамоаси Италия чемпионати 19-турида ўз майдонида "Болонья"га қарши баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Мазкур ғалаба "Ювентус" учун А Серия баҳсларида ўз майдонида қўлга киритилган қаторасига 26-ғалабаси бўлди. Шундай қилиб, туринликлар янги рекорд ўрнатди. Аввалги рекорд ҳам "Ювентус"га тегишли бўлиб, 2013/14 йилги мавсумларда қўлга киритилган эди.
"Ювентус" 2015 йилнинг 4 октябрида ўз майдонида "Болонья"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган ва шундан буён ғалабага эришиб келмоқда.
Фикрлар