"Ювентус" ёзда "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби мавсумни “Эвертон”да ижара асосида ўтказаётган “Барселона” ярим ҳимоячиси Андре Гомешга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Sun on Sunday нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” мавсум якунлангач 25 ёшли португалиялик футболчини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

Маълумот учун, Гомеш жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!