“Ювентус ” ёзда Эктор Бельеринни харид қилмоқчи
Туриннинг “Ювентус” жамоаси Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Эктор Бельеринни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Бельерин “кекса синьора”нинг асосий трансфер мўлжали бўлади. Испаниялик маҳоратли ҳимоячининг “Арсенал” билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг ҳафталик маоши 115 минг долларни ташкил қилади.
Қайд этиш керакки, қишки трансфер ойнасида “Барселона” Эктор Бельеринни 45 миллион еврога сотиб олишга уринганди, аммо самаралар беҳуда кетди.
Фикрлар