Ads

“Ювентус” клуби ўз сафига Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишични қўшиб олмоқчи, дея хабар беради Calciomercato нашри.

Туринликлар футболчининг “сариқ-қоралар” билан шартномасини узайтирмаса, клуб уни қўйиб юборишига умид қилмоқда.

20 ёшли футболчининг “Боруссия Д” билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил июнида якунига етади.

Пулишич бу мавсум 4 ўйинда майдонга тушиб, 1 голга муаллифлик қилган.