УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Ювентус” ўз майдонида “Порту”ни қабул қилди.

Туриндаги ўйин голларга бой кечди. Якунда эса 3:2 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. Аммо Португалияда бўлган дастлабки ўйинда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган “Порту” икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.

Шу куни “Ювентус”нинг голларига Федерико Кьеза (49', 63'), Адриен Рабьо (117'), “Порту”нинг голларига эса Сержио Оливейра (19', 115') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)